- Advertisement -
ChatGPT яратилганидан сўнг дунё бўйлаб сунъий интеллект сабаб инсонлар ишсиз қолиши ҳақида ваҳима пайдо бўла бошлади. Айримлар бунга қўшилмайди, бошқалар эса бу хавфдан огоҳлантирмоқда.
Business Insider нашри ChatGPT сабаб йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 та касбни эълон қилди:
- Техник вакансиялар (кодерлар, дастурчилар, дастурий таъминот муҳандислари, маълумотлар таҳлилчилари);
- Медиа ишлари (реклама, контент яратиш, копирайтинг , журналистика);
- Юридик соҳадаги иш ўринлари (параюрист, юрист ёрдамчиси);
- Маркетологлар;
- Ўқитувчилар;
- Молиявий иш ўринлари (молиявий таҳлилчилар, шахсий молиявий маслаҳатчилар);
- Трейдерлар;
- График дизайнерлар;
- Бухгалтерлар;
- Қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари.