7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Саудиялик сайёҳ ҳижрат йўлини яёв босиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Саудиялик спортчи ва сайёҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам изидан бориб, Маккадан Мадинагача бўлган 500 километрлик йўлни яёв босиб ўтди.

Бадр аш-Шайбоний ҳижрат йўлини 12 кунда босиб ўтишга муваффақ бўлди. У ҳар куни пиёда 40 километрга яқин масофани юриб ўтган. Унинг уюштирган сафаридан асосий мақсад — инсоният тақдирини ўзгартириб юборган кўчишга эътиборни жалб қилиш бўлган.

Бадр аш-Шайбоний йўлда 12 та муҳим жойда тўхтаб ўтган. Улар орасида Пайғамбаримиз  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Сиддиқлар уларни таъқиб қилаётган Макка мушрикларидан яширинган Савр ғори, Пайғамбар алайҳиссалом ўтирган исми номаълум бўлган қоя усти ва Қудайд водийси бор.

Ҳозир турли ташкилотлар томонидан ҳижрат йўналишини ҳужжатлаштириш, шунингдек, ушбу йўналиш бўйлаб экскурсияларни олиб бориши мумкин бўлган гидларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ушбу эпик саёҳат мендан беш йиллик тайёргарликни талаб қилди. Бу менинг барча саёҳатларим орасида қалбимдан алоҳида ўрин эгаллайди, дейди Бадр аш-Шайбоний. Унинг сўзларига кўра, у учун ҳижрат йўлидаги энг ақл бовар қилмайдиган жой Савр ғори бўлган.

“Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ташриф буюрган жойда бўлиш ақл бовар қилмайдиган нарсадир. Бу бахтни ҳеч қачон унутмайман. Эҳтимол, мен бундай ҳис-туйғуларни бошдан кечирган ягона саргузашт — Эверест тоғининг чўққисига чиққан вақтда бўлган», деди сайёҳ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×