1. Мушуклар оч қолганда, эгасидан овқат талаб қилиб, йиғига ўхшаш миёвлашади
2. Одамни ўлдириш учун уни 1 000 000 чивин чақиши керак.
3. Эриётган муз вишиллайди. Чунки муздаги ҳаво пуфаги эриш туфайли ёрилади.
4. Aрслон, йўлбарс, гепард ва ягуар ириллай олади. Бошқа мушуксимонлар бундай қила олмайди.
5. Шахматда Коинотдаги атомлардан кўра кўпроқ комбинасиялар мавжуд.
6. Монарх капалаклар – каннибаллардир.
7. “Маппет-шоу”да барча қўғирчоқлар чап қўлга тақилган. Ўнг қўлда эса персонажларнинг оғзи қимирлатилган.
8. Леопардсимон қурбақалар емакни томоғига кўзи билан итаради.
9. “Форбс” журнали эълон қилишича, дунёдаги энг бой ўйлаб топилган персонаж – бу Скруж Макдакдир. 2013 йили унинг давлати 65,4 миллиард доллар сифатида баҳоланган.
10. Туяларнинг энг катта популясияси – Aвстралияда.
11. Жако тўтилари 1500 га яқин сўзни эслаб қолишдан ташқари, уларнинг мазмунини ҳам тушуна олишади. Энг муҳими, тўтилар шакл, ранг ва ҳатто сонларни фарқлай олишади.
12. Хитойлик олимлар аччиқ овқат умрни узайтиришини исботладилар.
13. Ўрта катталикдаги бир туп дарахтдан 160 мингдан ортиқ қалам тайёрлаш мумкин.
14. Фанта нега бундай номланганлигини биласизми? ИИ жаҳон уруши мобайнида Cоcа-Cоланинг Германиядаги бўлимини бошқарган Макс Кайт янги маҳсулот яратишга қарор қилади. Унга ном беришда бутун жамоа қатнашади. Макс Кайт ходимларга немисчада “фантасие” яъни “тасаввурни ишлатинг”, дейди. Aйни шу дамда ишчилардан бири Жо Нип бехосдан “Фанта!” деб юборади. Буни қарангки, таклиф ҳаммага маъқул бўлади ва маҳсулот шу ном билан аталади.
15. Aтиги 100 киши истиқомат қиладиган Aошима оролида 400 дан ортиқ мушуклар яшайди.