Миллиардер Илон Маск маълум қилишича, у Twitterни сотиб олгандан кейин мазкур ижтимоий тармоқнинг бутун дунё бўйича фойдаланувчилари сони кўпайган.
«Харид бўйича битим эълон қилингандан кейин Twitterдан фойдаланувчилар сони бутун дунё бўйича кўпайди», — деб ёзди у Twitterда.
Миллиардернинг қўшимча қилишича, Twitter “энг ишончли хабарлар манбаи” бўлиб бораверган сари, одамлар мазкур тармоқни четлаб ўта олмайдиган бўлади».
Апрель ойида Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш учун 44 миллиард доллар таклиф қилганди. Октябрь ойи сўнггида компаниянинг харид қилиш жараёни якунлангани эълон қилинди.
Илон Маск ижтимоий тармоқнинг таҳририят сиёсатини либераллаштиришга ваъда берган, чунки кўпчилик тармоқни қаттиқ цензуралашган, деб танқид қилиб келади.