16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Худкушлик ҳужумида яраланган Афғонистонлик талаба қиз  университетга кириш имтиҳонларини юқори балл билан топширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Сентябр ойида Худкушлик ҳужуми оқибатида оғир яраланган Афғонистонлик ўсмир қиз университетга кириш имтиҳонларини юқори балл билан топширди.

Кобулдаги Кааж таълим марказига ҳужум қилинганида 17 ёшли Фотеме Амирий кўзидан айрилган, жағи ва қулоғига жиддий шикаст етган. 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди, асосан талаба қизлар.

Амири хоним жароҳатларидан тузалгач, яна ўқишни бошлади ва имтиҳонларида 85 фоиздан кўпроқ балл олди.

Амири хоним унинг ўзига таъсири ҳақида гапирди: «Имтиҳон куни менга Кааж ҳужуми таъсир қилди — кўзим оғрийди, савол варақларини тўғри кўра олмадим».

Унинг сўзларига кўра, ҳужумда кўзини йўқотиб қўйгани уни янада кучлироқ қилган: “Мен иккала кўзим билан ҳам бажара олмаган вазифаларни энди бир кўзим билан бажараман”.

Амирий хонимнинг айтишича, ўқитувчиси унга натижаларини онлайн текширишда ёрдам берган ва у кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтганини аниқлаган.

Унинг сўзларига кўра, у дастлаб энг юқори натижаларга эришган 10 таликка кирмаганидан хафа бўлган.

 “Агар мен кучли 10 талик қаторида бўлмаганимда, бир-иккита бошқа қиз бўлиши керак эди… Ишончим комилки, кучли ўнталик орасида қизлар ҳам бор, лекин нима учун эълон қилинмаганини билмайман”, — дея қўшимча қилди Амири хоним.

«Қизларнинг истеъдодини эътиборсиз қолдирмаслик керак… Бу қизлар учун омадсизлик эмас, улар мағлубиятни қабул қилишмайди».

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×