☝️Тангаларни қуйидаги шароитларда сақлаш тавсия этилмайди:
🔹 таркибида актив кимёвий бирикмалар мавжуд бўлган маиший кимё маҳсулотлари, косметик ва дори воситалари билан бир жойда
🔹 хлор, йод ва симоб каби бирикмалар билан бир жойда
🔹 қолипсиз (қаттиқ ва шаффоф капсулалар) поливинилхлориддан тайёрланган альбомларда
🔹 банкноталар билан бир жойда
👉 Эсдалик тангалар махсус қаттиқ ва шаффоф капсулалар билан қадоқланган ҳолда сотувга чиқарилган
👉 Тангаларни капсуладан чиқариб юзасини қўл билан ушлаш тавсия этилмайди. Чунки танганинг силлиқ юзасига тушган бармоқ изларини тозалаш натижасида у шикастлаши мумкин ва аввалги ҳолати йўқолиши мумкин.
Агар тангани капсуладан чиқариш керак бўлиб қолса, учлари резинали махсус пинцет билан ёки матоли қўлқопда танганинг ёнидан ушлаб чиқарилиши лозим