1997 йил 22 августда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди.Ушбу завод нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхонаси бўлиб, унинг қурилиш ишлари 1993 йилда бошланган эди.
2001 йил 22 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган марҳум адабиёт ва санъат намояндаларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.Унга асосан, бетакрор истеъдоди ва ўлмас ижодий мероси билан ўзбек миллий маданиятининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган, бутун ҳаётини эл-юрт тараққиёти, халқимиз маънавиятининг юксалишига бахш этган ватандошларимизнинг хотирасини ёд этиб, уларнинг Ватан олдидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб, ўн етти нафар марҳум адиб ва санъаткорлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.
2014 йил 22 августда Термиз шаҳри «Амир Темур» ордени билан тақдирланди
2017 йил 22 августда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 50 000 (эллик минг) сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарди.