24.3 C
Узбекистан
Вторник, 28 мая, 2024

Тошкент, Душанбе ва Бишкек дунёнинг энг арзон шаҳарлари рўйхатига киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий Осиёнинг бир йўла учта пойтахти хорижлик мутахассислар яшаши учун энг арзон шаҳарлар рўйхатига киритилди.Ушбу маълумот Cost of Living City Ranking рейтингида келтирилмоқда, дея маълум қилди centralasia.media. 

Умуман, мазкур рўйхатга жами 227 та шаҳар киритилган. Тошкент рўйхатда 221, Душанбе 225 ва Бишкек 226 ўринларини эгаллаган. Дунёнинг энг қиммат шаҳри деб Гонконг тан олинди, Туркия пойтахти Анқара эса энг арзон шаҳарлар рўйхатини бошқармоқда. 

Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари ўнталигига Швейцариянинг бир йўла тўртта шаҳри: Цюрих, Женева, Базель ва Берн киритилди.

Шунингдек, қиммат ўнталикдан Тель-Авив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио ва Пекин шаҳарлари жой олган. Энг арзон шаҳарлар ўнталигидан Истанбул, Карачи, Исламобод, Олма-ота шаҳарлари ҳам  жой эгаллаган. 

Дунёнинг энг арзон ва энг қиммат шаҳарлари рейтингги ҳар йили эълон қилиб борилади. Фақат 2021 йилда COVID-19 пандемияси туфайли бу борада тадқиқот ўтказилмаган. 

Мазкур рейтингдан муносиб жой олиш учун  шаҳарларда 200 дан ортиқ товар ва хизматлар, уй-жой ижараси, жамоат транспорти, овқатланиш, кийиниш ва ҳордиқ чиқариш нархлари кўриб чиқилади. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилади

Шавкат Мирзиёев ва Путин Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолашди. – Дунёдаги деярли...

Больше похожих статей

×