18.3 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Swift’дан узилиш нима дегани?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Россиянинг Украинани босиб олиши ортидан Россияни Swift’дан узиш кераклиги бўйича фикрлар билдирляпти. Swift нима ўзи? Унинг аҳамияти қанчалик юқори?

Swift дунё бўйича 11 мингдан ортиқ молиявий инстистутларни бирлаштирувчи ахборот алмашиш тизими ҳисобланади. Белгияда жойлашган ва Европа иттифоқи қонуни бўйича фаолият юритади.

Алоҳида айтиш керакки, Swift тўлов тизими эмас, балки ахборот алмашиш воситаси. Оддийроқ айтганда, ўз аъзоларига хабарлар юбориш имконини берувчи чат ёки телеграмдаги катта бир гуруҳга ўхшатиш мумкин.

Унинг кўлами шу даражада каттаки, мазкур коммуникация ёрдамида кунига миллиардлаб давлатлараро транзакциялар амалга оширилади.

Swift’дан у ёки бу давлатни узиш одатда АҚШ ёки Европа давлатлари ўзининг душманларини қаттиқроқ жазоламоқчи бўлган пайт кўтарилади.

Аслида сиёсий бўлмаган бу тизим шунинг учун ҳам кўп танқидга учрайди. Яъни, бу тизим ғарб манфаатларига ён босади деб қаралади*.

Россия қанчалик бу тизимга боғлиқ?

Swift аҳамияти шундаки, бу тизим Россиянинг 30 фоиз экспортини ташкил этувчи нефт махсулотлари учун тўловларни келиб тушишини таъминлайди.

Ҳисоб китобларга кўра, Swift’га уланган Россия 291 аъзосинининг пул оқимлари жами пул оқимларининг 1,5 фоизини ташкил этади. Мазкур тизимда юборилувчи хабарлар сони бўйича Россия дунёда 6-ўринда туради.

Бу жуда катта рақам – Россиянинг йиллик ўтказма ҳажми 800 млрд долларга етиши мумкин. Бу Россия Ялпи ички маҳсулотининг ярмидан бироз кўп дегани.

Swift муқобили мавжудми?

Назарий жиҳатдан – ҳа бор. Бироқ агар тез, ишончли ва осон пул ўтказишни хохласанг, унда йўқ.

Нима учун бошқа шундай тизимда бунинг имкони паст? Бу АҚШ долларининг кучи билан боғлиқ.

Глобал тўловларнинг ярми, халқаро савдонинг 90 фоизи АҚШ долларида амалга оширилади. Swift орқали юборилган хабар бўйича доллардаги тўловлари одатда бир-бири билан ўзаро ҳисобрақамга эга бўлмаган банклар ўртасида амалга оширилади. Бунинг учун одатда АҚШ тўлов тизимига уланган маълум бир корреспондент банк иштирок этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×