Европанинг қатор давлатларида коронавирусга қарши эмланганларга ҳар –хил рағбатлантиришлар йўлга қўйилган. Мана улардан айримлари:
Франция. Эмланган фуқароларга Ним шаҳрида лотерея ташкил қилинди, унда 250 еврогача бўлган совғаларни олиш мумкин: саёҳат карталари, концертларга чипталар.
Словакия. Совринли лотерея, шунингдек, эмлаш учун дўстларини олиб келганлар учун 30-90 евро миқдорида мукофотлар берилмоқда.
Сербия. Эмланганларга 25 евро берилади. Шунинглек, харид қилиш марказларида ва кечки овқатларга бонуслар, совға купонлари берилмоқда.
Италия. Римда шаҳар мерияси эмлаш учун 80 келган ёшдан ошган одамларга бепул таксини тақдим этади.
Нидерландия. Вакцина олганлар маҳаллий таомларни (голланд селдеси), музқаймоқ ёки концертга таклифномани бепул қўлга киритишади.
Германия. Эмланганлар чекловлардан озод қилинган: ресторанлар, маданият муассасалари, гўзаллик салонларига бемалол ташриф буюриш мумкин.