Тошкент шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Анжуман доирасида Осиё қитъасида спортни ривожлантириш, олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Ассамблея давомида Осиё Олимпия Кенгаши Президенти лавозимига сайлов ўтказилиб, ушбу лавозимга бир овоздан Шайх...
“Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти бу йил тўртинчи бор ўтказилиб, илк марта халқаро йўналишда кенгайтирилади. Жорий йилги тантанали маросим концепциясига қатор янгиликлар киритилиб, мукофотнинг нуфузи янада оширилмоқда.
Хусусан, биринчи марта дунё мамлакатларида ўзбек маданияти ва санъатини фаол...
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябр ойларида жами 80 653 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Ушбу даврда Ўзбекистонга даволаниш учун келган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Тожикистон — 55 851 нафар
Қирғиз Республикаси — 14 296...
АҚШ президенти Дональд Трампнинг JPMorgan Chase ва унинг бош директори Жейми Даймонга қарши 5 миллиард долларлик даъво аризаси маъмуриятнинг Уолл-стритга нисбатан сиёсатдаги қарама-қаршиликларини янада очиқ намоён қилди. Reuters маълумотларига кўра, мазкур даъво Трамп ва унга қарашли компаниялар ҳисобрақамлари сиёсий...
Хитойнинг ByteDance компанияси TikTok’нинг АҚШдаги бўлимига оид битимни якунлади. Bloomberg хабарига кўра, компания акцияларнинг 50 фоизини Oracle, Silver Lake ва MGX каби америкалик инвесторларга ўтказган. Мавжуд инвесторлар 30,1 фоиз улушга эга бўлади, ByteDance эса 19,9 фоизни сақлаб қолади.
Янги директорлар...
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 34,2 трлн сўмни ташкил этган.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга ўсган. Таълим хизматлари умумий бозор хизматлари ҳажмининг 3,7...
Истанбулнинг Шишли туманида Ўзбекистон фуқаросининг боши танасидан ажратилган жасади топилди. Туркия оммавий ахборот воситалари томонидан аввалроқ тарқатилган маълумотни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси тасдиқлади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, 24 январь куни кечқурун аёлнинг чойшабга ўралган жасади чиқиндилар учун мўлжалланган...