Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган «Eco Expo 2026» халқаро кўргазмаси доирасида Қуйи Амударё ҳавзаси учун Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш (СРИБ) режаси концепцияси имзоланди. Ҳужжат Оролбўйида сув ресурсларидан самарали ва барқарор фойдаланишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Концепция Экология ва иқлим ўзгариши миллий...
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Тошкент шаҳрида «Францияда ишлаб чиқарилган» кўргазмасини ташкил этмоқда. Мазкур тадбир ҳар йили Елисей саройида ўтказилиб, ташриф буюрувчиларни Франция саноати ва ҳунармандчилик соҳасидаги ютуқлар билан таништиради.
Кўргазма 6–7 июнь кунлари Фотосуратлар уйида бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчиларга Франциянинг турли...
2026 йил 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
Мазкур тартиб Президентнинг кичик бизнес субъектлари учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратишга қаратилган...
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Самарқанд вилоятидаги бир қатор олий таълим муассасаларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чоралари белгиланди.
Қарорга кўра, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университети ташкил этилади. Шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали...
Вена шаҳрида БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ)нинг янги тайинланган ижрочи директори Моника Жума билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши...
Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотлар чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, парламентлараро...
Вена шаҳрида хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги муҳим халқаро майдонлардан бири ҳисобланган БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Тадбирда 175 давлатдан 1,5 мингдан ортиқ юқори лавозимли вакиллар, вазирлар ва экспертлар иштирок этди.
Мазкур сессия...
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...