Ўзбекистонда халқаро таълим стандартлари асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган янги ёндашувлар тақдим этилди. Унга кўра, мамлакатда таълим тизимининг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлаш, хорижий университетлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва ёшлар учун халқаро даражадаги таълим имкониятларини яратиш режалаштирилмоқда.
Тақдимотга мувофиқ,...
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорлари билан Маданият вазирлиги раҳбарияти таркибида қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди.
Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимга тайинланишига қадар Ўзбекистон маданият ва санъат институти ректори сифатида фаолият юритган.
Шунингдек, Жаҳонгир Одилхўжаевич Ахмедов...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Дилнозахон Собир қизи Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Зулайхо Бахриддиновна...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинлов муносабати билан Музаффар Камилов Президент Администрациясининг Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан давлат бошқаруви тизимида қатор кадрлар ўзгаришлари амалга оширилди.
Унга мувофиқ, Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси...
Ўзбекистонда ёзги юқори ҳарорат шароитида электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошмоқда. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 июль куни соат 21:00 ҳолатида республика бўйича электр энергияси истеъмоли 12 621 МВтни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан...
Ўзбекистон жорий йилнинг 9–16 август кунлари тарихда биринчи марта Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026)га мезбонлик қилади. 38-маротаба ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақа дунёдаги энг иқтидорли мактаб ўқувчи-дастурчилари иштирок этадиган энг йирик халқаро танловлардан бири ҳисобланади.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, IOI 2026 мусобақаси...
Таниқли ижодкор, "Дўстлик" ордени соҳиби Шуҳрат Орифнинг “Мактубдир умрим” номли китоби Баку шаҳрида озарбайжон тилида нашр этилди.
Китобнинг таҳрир ҳайъатидан Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг таниқли адабиёт, маданият ва жамоатчилик вакиллари ўрин олган. Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги аъзоси, “Исмойилли ижодкорлар” жамоат бирлиги раиси,...
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...