АҚШнинг Бирмингем шаҳрида Бутунжаҳон спорт ўйинларида қатнашган делегациямиз вакиллари ўз иштирокларини якунлади.
Мазкур мусобақада дунёнинг 110 мамлакатдан 3 минг 600 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди. Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақага 5 нафар спортчи билан ташриф буюрди.
Қувонарлиси вакилларимиз орасида каратэчимиз Достон...
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 июль куни озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маълумки, дунёда озиқ-овқат танқислиги кучайиб бормоқда. Экспортга қўйилаётган чекловлар ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.
Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат...
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қулай шароитларда тўқимачилик саноатининг ривожланиши мамлакат ва унинг ҳудудлари иқтисодий ўсишининг муҳим нуқтасига айланиши мумкин. Бу борада Ўзбекистон муайян рақобат устунлиги ва салоҳиятга эга.
Тўқимачилик саноати мамлакатимизнинг товар ва хизматлар экспортида етакчи ўринни эгаллайди, аниқроғи товар...
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) иқтисодий тараққиётни баҳолаш учун муқобил кўрсаткичлардан фойдаланди. Норасмий иқтисодиётнинг улуши юқори бўлган мамлакатларда расмий статистик манбалардан фойдаланиш янглиш хулосаларга олиб келиши мумкин. ЯИМ, кўрсатилган хизматлар ҳажми, чакана савдо айланмаси каби қатор иқтисодий...
Маҳалла мақомини ошириш, бизнес лойиҳаларини рўёбга чиқариш, ночор оилаларни қўллаб-қувватлашда ҳоким ёрдамчиларининг ўрни қандай?
Республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ташкиллаштирилган пресс турда мазкур саволларга жавоб изланди.
Ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича 2022 йил биринчи ярми даврида...
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатларида 2022 йилнинг биринчи ярмида жами 582 та иш кўрилган. Ушбу туманлараро, туман-шаҳар судлари биринчи инстанциясида кўрилган ишларнинг 77 та ҳал қилув қарори бекор қилинган, 34 та ҳал қилув қарори...
Кўп асрдан бери ҳудуд ҳар қандай давлатнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланиб, давлатларнинг худудий яхлитлиги тамойили халқаро ҳуқуқнинг энг муҳим принципларидан биридир. Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва унинг дахлсизлиги ҳақидаги нормалар кўплаб давлатларнинг конституцияларида мустаҳкамлаб қўйилган.
Сўнгги бир аср давомида юз...
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади,...
“Boeing 767-300” юк самолёти кеча Марказий Хитойнинг Хубэй провинцияси Эчжоу шаҳридаги Хуаху аэропортидан ҳавога кўтарилгани тўғрисида “Синьхуа” агентлиги хабар тарқатди. Маълум бўлишича, ушбу парвоз Хитойнинг биринчи ихтисослаштирилган юк аэропорти расмий иш бошлаганидан дарак беради.
Мазкур объект Осиёдаги биринчи ва дунёда...
Ўзбекистон қонунчилигига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, айрим тоифадаги ходимлар учун иш ташлашларда иштирок этиш тақиқланди. Жумладан, эндиликда тиббиёт ходимлари иш...