21-сон ЖИЭК маданият уйида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими “Маърифат тарғиботчилари" жамияти томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида “Оилавий қадриятлар ва анъаналарни мустаҳкамлаш” мавзусида маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Миллий анъана ва қадриятлар ўзбек...
Мамлакатимизда айни дамларда заҳматкаш деҳқоннинг пешона тери эвазига етиштирилган ғалла хирмонга йиғилмоқда. Шундай пайтда, фермерлар ҳосилининг давлат режасидан ортиқча қисмини ҳам тортиб олиш ҳолатлари, шунингдек, эгасининг розилигисиз омборидан ҳосилни олиб чиқиб кетаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.
Шу ўринда, Адлия вазирлиги қонунларни...
“Мен қарши бўлган фойдасиз қонун”, деб шарҳлайди айрим ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистонда блокланишига нисбатан ўз фикрини билдирган таниқли ва доим “норози” Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида.
“Ўзбекистонда ТикТок ва Твиттерга киришда узилишлар кузатилмоқда.
Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини мухофаза қилиш...
Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” ва “б” бандларида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, суд органларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 2021 йил 2 февраль кунидан бери қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида рўйхатда...
Ўзкомназорат ташкилотининг расмий сайтида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 271-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини...
Ўзбекистон Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳадаги бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида" ги Фармони билан nuz.uz ахборот нашрининг бош муҳаррири Виктор Михайлов “”Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
"Меҳнат Шурати" ордени иқтисодиёт ва маданияти юксалиши, халқ...
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Central Asian Trade Company (CATC) ҳамда “Dilshoh media” киностудиялари ҳамкорлигида “Меҳр операцияси” бадиий фильмининг тизери намойиш қилинди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу фильмнинг сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов ҳамда Сардор Ҳамроев, постановкачи режиссёр...
Ҳозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони қарийб 50 миллион кишини ташкил этиши унинг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради.
Айни вақтда юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг маданияти ва урф-одатларини, хусусан, уларнинг она тилларини ривожлантириш...
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 31 май куни Чирчиқ дарёси бўйини ободонлаштиришга оид лойиҳа тақдимоти билан танишган эди.
Дарёнинг Тошкент шаҳридан ўтган қисми 16 километрни ташкил этади. Ушбу масофада ўзанни қисқартириб, турли инфратузилма объектлари барпо этиш режалаштирилган. Биринчи босқичда Оҳангарон ва...
Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...