- Advertisement -
Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари хориждан қонунга хилоф равишда дори воситалари олиб кириш билан боғлиқ бир нечта ҳолатни аниқлади.
Жами 2 477 дона дори воситаси мусодара қилинди. Маълум қилинишича, препаратлар декларация қилинмаган ва шифокор тавсиясисиз олиб кирилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.


