Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори ўринбосари Феруз Султонов иштирокида ўтказилган брифингда Тошкент шаҳридаги турар жойларни оммавий баҳолаш натижалари бўйича маълумот берилди.
Бугунги кунга қадар 11 035 нафар мулкдор ўз муносабатини билдирган. Уларнинг 5 535 нафари баҳолаш натижаларига рози бўлган, 5 500 нафари эса эътироз ва таклифларини тақдим этган.
Мулкдорларнинг фикрларини кенгроқ ўрганиш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси муддати 30 кунга узайтирилди. Якуний сана 2026 йил 4 декабрь этиб белгиланди.
Мулкдорлар баҳолаш натижалари билан my.gov.uz ёки davreestr.uz порталлари орқали танишиб, ўз муносабатларини билдиришлари мумкин.


