Президент фермер ва деҳқонларни Ўзбекистон тарихида илк бор 5 млн тоннадан зиёд пахта ҳосили олингани билан табриклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат деҳқон ва фермерларини пахтачилик соҳасида эришилган тарихий рекорд — илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олингани билан самимий табриклади.

Давлат раҳбари ўз табригида ушбу муваффақиятни «Янги Ўзбекистон мўъжизаси» ва бутун халқнинг ғалабаси деб атаб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ мураккаб шароитга қарамай, ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан юқори сифат билан йиғиб олган деҳқонлар, агрономлар, кластер ходимлари ва соҳа мутахассисларига чуқур миннатдорлик билдирди.

Мавсум давомида 400 минг гектар майдонда ўртача ҳосилдорлик 70 центнерни ташкил этди, салкам 70 минг гектар майдонда эса кўрсаткич 100–110 центнергача етди. Замонавий технологияларни жорий этиш эвазига ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ пахта териш машиналари ёрдамида 30–35 кун ичида йиғиб олинди, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида терим жараёнини механизациялаштириш даражаси 100 фоизга етказилди. Жорий йилги ҳосилни қайта ишлаш ва сотиш натижасида деҳқон ва фермерлар 13–14 триллион сўм атрофида соф фойда олиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОКМКда 3-мис бойитиш фабрикасида дастлабки 10 миллион тонна маъдан қайта ишланди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикасида 2026 йил 16 мартдан 4 ноябргача 10 миллион тонна маъдан қайта ишланди. Бу...

Больше похожих статей