Самарқанд вилоятида ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний «Умра» тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланиб келган туризм фирмаси ходими ушланди. Маълум бўлишича, у маҳаллий фуқаронинг 4 нафар қариндошини Саудия Арабистонига юбориш эвазига 5 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суриштирувлар давомида ушбу масъулияти чекланган жамият «Умра» зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмагани аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун муборак сафарга отланишдан олдин туристик фирмаларнинг тегишли лицензияга эга эканини синчковлик билан текширишга чақиради.


