Самарқанд вилоятида шафқатсиз ҳужумга учраб, бир ой давомида реанимация бўлимида кома ҳолатида қолган 32 ёшли эркак шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этди.
Ҳодиса тафсилотларига кўра, жиноятчилар жабрланувчини арматура билан калтаклаб, «Spark» русумли автомашинага мажбуран ўтқазган ва кимсасиз ҳудудга олиб бориб, тириклайин кўмишга уринган. Бемор халос бўлишга ҳаракат қилган вақтида, тажовузкорлар унинг бошини бетон блокка уриб, сим билан бўғишган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан гумонланувчиларнинг барчаси аниқланиб, ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


