Халқаро консалтинг компанияси McKinsey Тошкент учун кадрлар тайёрлашга ёрдам беради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов McKinsey & Company халқаро консалтинг компанияси раҳбарияти билан шаҳар хизматлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар ушбу йўналишда ҳамкорлик имкониятларини ишлаб чиқишга келишиб олди.

Учрашув пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтди. McKinsey делегациясига компаниянинг глобал бошқарув ҳамкори Боб Стернфелс бошчилик қилди.

Учрашувда, шунингдек, Тошкентни 2030 йилгача ривожлантириш, шаҳар бошқарувини такомиллаштириш ва стратегик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бундай ташаббуслар натижаларини баҳолаш ва қабул қилинган қарорларни аниқ лойиҳаларга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Пекин, Ар-Риёд, Дубай ва Москва каби йирик мегаполисларни бошқариш тажрибаси кўриб чиқилди. Томонлар ушбу шаҳарларда қўлланилаётган ёндашувларни Тошкентда татбиқ этиш имкониятларини муҳокама қилди.

Режалаштирилаётган ҳамкорлик доирасида McKinsey мутахассислари шаҳар хизматлари ходимларини ўқитиш жараёнида иштирок этиши мумкин. Томонлар бошқарув кадрларини ҳам қамраб олган ҳолда, ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таиланд ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Таиланд Туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Мазкур ташаббус...

Больше похожих статей