- Advertisement -
Фожиа 25 октябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги хусусий уйда содир бўлди. Яна икки киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган, уй эса зарур техник шартларсиз газ тармоғига уланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


