- Advertisement -
Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Лотин Америкаси агентлиги билан ҳамкорликни бошлади. Агентлик италиялик мутахассис учун Мексика ва АҚШ клубларидан таклифлар излайди. Бу ҳақда TUDN телеканали хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, гап Мексиканинг Liga MX чемпионати ва АҚШнинг MLS лигаси ҳақида бормоқда. Ҳозирча муайян клублар билан музокаралар олиб борилаётгани ёки келишувларга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.
Аввалроқ Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлашни камида 2027 йилги Осиё кубогига қадар давом эттириши ҳақида хабар берилган эди.


