- Advertisement -
Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов Тошкентда бўлиб ўтган конференция иштирокчиларига йўллаган табрик нутқида маълум қилди.
Орол денгизини масофадан зондлаш лойиҳасини амалга ошириш учун Россия томонидан БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) ҳузуридаги Саноатни ривожлантириш жамғармасига маблағ киритилган.
«Ерни масофадан зондлаш ва маълумотларни таҳлил қилиш усулларидан фойдаланиш Оролбўйи экотизимини тиклаш бўйича янги ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради, деб умид қиламиз», — деди Ерхов.


