- Advertisement -
Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик ваколатхоналар ходимларининг оила аъзоларига қабул қилувчи мамлакат ҳудудида ишлаш имконини берувчи келишувни имзолади. Ҳужжат 9 октябрь куни Самарқандда «С5+1» форматидаги учрашув доирасида имзоланган.
Келишув қабул қилувчи давлат қонунчилигига риоя қилган ҳолда, ўзаро асосда ишга жойлашиш имкониятини назарда тутади.
Ҳужжат хорижда фаолият юритаётган дипломатлар оилаларининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш ва икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган.


