Тошкентда янги автобус ва такси йўналишларини ташувчиларга бириктириш бўйича электрон тендер эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида шаҳар йўналишли такси ва автобус йўналишларини ташувчиларга бириктириш бўйича e-tender.uztrans.uz электрон платформаси орқали очиқ тендер ўтказилади. Тендер доирасида вақтинчалик (2026 йил 15 октябрдан) ҳамда узоқ муддатли (2026 йил 11 ноябрдан) шартномалар асосида «Бешқўрғон маҳалласи – Чорсу савдо маркази» (191М) ва «Ниёзбоши маҳалласи – Жанубий вокзал» (194) йўналишлари бўйича лотлар тақдим этилади.

Танловда иштирок этиш учун таклифлар фақат электрон платформа орқали қабул қилинади ва белгиланган муддат тугагач, уларга тузатиш киритишга йўл қўйилмайди. Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳар Транспорт бошқармасининг расмий сайти ёки тегишли ишчи телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарёда 16 ёшли ўқувчи иштирокидаги аянчли ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида юқори тезликда ҳаракатланган «Cobalt» русумли автомобиль йўл четидаги ёритиш устунига бориб урилди. Автомобилни бошқарган ўсмирларнинг...

Больше похожих статей