Наманган ва Бухорода Австрия тажрибаси асосида меҳмонхона менежменти марказлари ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Австриянинг «IMC Krems» амалий фанлар университети ҳамда Ўзбекистон Профессионал таълим агентлиги ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик битими имзоланди. Келишувга кўра, Наманган ва Бухорода турисзм соҳаси учун малакали мутахассислар ҳамда ўқитувчиларни тайёрлашга ихтисослашган иккита марказ очилиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳанинг муҳим хусусияти шундаки, машғулотларнинг камида 60 фоизи амалиётдан иборат бўлади. Марказлар ҳузуридаги ўқув меҳмонхоналарида талабалар меҳмонхона хўжалигини бошқариш ва ресторан сервиси бўйича амалий кўникмаларни эгаллайдилар. Шунингдек, «Train-the-Trainer» модели бўйича маҳаллий педагогларни ўқитиш ва сертификатлаш кўзда тутилган. Ҳозирда ушбу Австрия университети Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан биргаликда 200 дан ортиқ талабани австрия стандартлари бўйича ўқитмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саудия Арабистонидаги аэропортларга қилинган ҳужумлар фонида Намангандан учган самолёт Жиддага қўна олмади

10 октябрь куни «FlyOne Asia» авиакомпаниясининг Намангандан Жидда шаҳрига учиб кетаётган рейси Саудия Арабистони аэропортларига қилинган оммавий ҳужумлар сабабли...

Больше похожих статей