Миср Ўзбекистондан келувчи сайёҳлар учун янги талабларни жорий этади: виза, маблағ ва ҳамроҳлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга сафар қилиши учун янги талаблар жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб хабар берди.

Янги қоидаларга кўра, кириш визасини Мисрнинг дипломатик ваколатхоналари орқали олдиндан расмийлаштириш зарур бўлади. Туристик сафарлар ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилиши керак.

40 ёшга тўлмаган сайёҳлар учун қўшимча талаб белгиланган. Улар фақат яқин қариндошлари — ота-онаси, эр ёки хотини, шунингдек, фарзандлари ҳамроҳлигида сафар қилиши мумкин. Бунда оила сафар давомида камида 5 минг доллар нақд маблағга эга бўлиши керак.

40 ёшдан катта мустақил саёҳатчилар эса камида 3 минг доллар нақд маблағга эга бўлиши талаб этилади. Мамлакатга киришда меҳмонхона брон қилинганини тасдиқловчи ҳужжат, мобиль алоқага оид маълумотлар ҳамда етарли маблағ мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши керак.

Шунингдек, Мисрда бўлиш даврида туристик визани бошқа турдаги визaga ўзгартиришга рухсат берилмайди. Зарур ҳужжатларни тақдим этмаган йўловчиларга мамлакатга кириш рад этилиши ва улар келган авиакомпания рейси билан қайтарилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси фуқароларни сафарларни режалаштиришда янги талабларни инобатга олишга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кобулда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилсозлик маҳсулотларига катта қизиқиш билдирилмоқда

Кобулда давом этаётган «Имом Абу Ҳанифа – 5-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси»да Ўзбекистон автомобиль саноати маҳсулотлари намойиш...

Больше похожих статей