- Advertisement -
Рязань вилоятидаги «Крутицы» аэродромида Россия ва жаҳон рекордчиси, волжскийлик парашютчи Сергей Сергиенко фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Волгоград вилояти Парашют спорти федерацияси маълум қилди.
Сергей Сергиенко фаолияти давомида 3 мингга яқин парашютдан сакрашни амалга оширган. У Россияда ўтказилган тунги сакраш рекорди, Флоридадаги жаҳон рекорди ҳамда бир қатор умумроссия мусобақалари ва ютуқларининг бевосита иштирокчиси ҳисобланар эди.


