- Advertisement -
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида энг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланадиган 5 қаватли янги асептик корпус қурилмоқда.
Мазкур мажмуада йилига 200 нафаргача беморда аллоген гемопоэтик ўзак ҳужайралар трансплантацияси амалга оширилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, янги корпусда тарқоқ склероз, ревматизм, склеродермия каби аутоиммун касалликларни даволаш, шунингдек, мезенхимал ҳужайралар трансплантацияси ҳамда инновацион CAR-T терапияси амалиётларини йўлга қўйиш режалаштирилган.


