Чирчиқда яширин нарколаборатория ташкил этган шахслар қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирини ижарага олиб, гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 2000 ва 2002 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро ушланди.

Гуруҳ аъзолари Telegram орқали хорижлик кураторлари томонидан контрабанда йўли билан етказилган “гашиш мойи” ва ярим тайёр маҳсулотлардан “гашиш” гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб келишган. Хонадонни кўздан кечириш давомида 400 граммга яқин “гашиш”, 5 кг ярим тайёр маҳсулот, электр печ, миксер, электрон тарози ва бошқа лаборатория анжомлари ашёвий далил сифатида олинди.

Суриштирув давомида гуруҳ аъзоларидан бири илгари Россияда, икки нафари эса Вьетнам ва Таиландда наркотик тайёрлаш тажрибасини ошириб қайтгани аниқланди. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси 3-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мижозни 5,7 минг доллари учун ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалди

Банкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижознинг ёнидаги 5,7 минг АҚШ долларига кўз тиккан банк ходими уни қасддан ўлдирганликда айбдор...

Больше похожих статей