Тошкент вилоятида 3 октябрдан ичимлик суви ва канализация тарифлари оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 3 октябридан эътиборан ҳудудда ичимлик суви ва канализация хизматлари нархи ошади. Аҳоли учун бир кубометр ичимлик суви тарифи 2 600 сўмдан 3 100 сўмга (19 фоизга), канализация хизмати эса 1 300 сўмдан 1 500 сўмга (15 фоизга) кўтарилади.

Тарифларнинг ўзгариши электр энергияси нархларининг ошиши ҳамда тармоқларни таъмирлаш ва модернизация қилиш зарурати билан изоҳланмоқда. Ҳозирда вилоятдаги 862 та сув иншоотидан 197 таси (23 фоизи) таъмирга муҳтож. Охирги беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 57 фоиздан 82 фоизга, канализация қамрови эса 19 фоиздан 23 фоизга етказилган. Келгуси беш йилда 7,8 триллион сўм эвазига 4,8 минг км сув ва 2,1 минг км канализация тармоқлари барпо этилиб, ичимлик суви қамровини 95 фоизга, канализация тизимини эса 45 фоизга етказиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 490 та корхона фаолият...

Больше похожих статей