Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимлари ўзбек ҳунармандчилиги анъаналари билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимлари пойтахтдаги «Ахун Гузар» шоурумига ташриф буюриб, маҳаллий брендлар ва миллий ҳунармандчилик анъаналарини замонавий талқинда намоён этаётган усталар ишлари билан танишди.

Меҳмонлар ўзбек дизайнерлари ва ҳунармандлари томонидан тайёрланган маҳсулотларни кўздан кечирди. Уларда миллий нақшлар, кўп асрлик ҳунармандчилик анъаналари ва замонавий ёндашувлар уйғунлашган.

Озарбайжон делегацияси учун махсус маданий дастур ҳам ташкил этилди. Меҳмонларга оила қуриш билан боғлиқ миллий урф-одатлар намойиш этилди.

Жумладан, келин сарпосини тайёрлаш, сўзана тикиш, никоҳ ва тўй маросимлари, келинни куёв хонадонига кузатиш, «келин салом», «бешик тўй» анъаналари ҳамда «алла» қўшиғи намойиш этилди.

Тадбир икки халқ ўртасидаги маданий яқинликни яна бир бор намоён этди.

Оилавий қадриятлар, катталарга ҳурмат, фарзанд тарбияси, меҳмондўстлик ва миллий анъаналарни асраб-авайлаш ўзбек ва озарбайжон халқлари маданиятида муҳим ўрин тутади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Миср Ўзбекистондан келувчи сайёҳлар учун янги талабларни жорий этади: виза, маблағ ва ҳамроҳлик

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга сафар қилиши учун янги талаблар жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси...

Больше похожих статей