Фанлар академияси ва «Ўзбекистон ТМК» ҳамкорлигида Технологиялар трансфери офиси ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Фанлар академияси ва «Ўзбекистон ТМК» АЖ ўртасида илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда.

Фанлар академияси олимларининг компанияга ташрифи давомида Технологиялар трансфери офисини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Янги офис илмий ишланмаларни ғоядан тайёр технология ва ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи мувофиқлаштиради. Бунда илмий ғоя, технология, прототип, пилот синов, ишлаб чиқаришга жорий этиш ва тижоратлаштириш босқичлари қамраб олинади.

Шунингдек, яримўтказгичлар, юқори тозаликдаги 5N–7N материаллар, гидрометаллургия, аккумулятор материаллари, сунъий интеллект ва рақамли эгизаклар йўналишларида махсус лабораториялар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида саноатдаги амалий муаммоларни илмий тадқиқотларга йўналтириш ҳамда истиқболли ишланмаларни синовдан ўтказиш ва тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда қиш мавсумида 21 та шаҳар каналига сув бериш тўхтатилади

Тошкентда суғоришга бўлган эҳтиёж мавсуми якунланаётгани муносабати билан шаҳар каналларига сув бериш босқичма-босқич тўхтатилмоқда. Ишлар куз-қиш мавсуми давомида амалга...

Больше похожих статей