- Advertisement -
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Нижнекамскда дронлар ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди. «Татар-информ» маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида саноат ҳудудидаги хостелда бўлган 9 нафар хорижий фуқаро ҳалок бўлган.
Воқеа жойига Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси бош консули Нодиржон Қосимов борди. Дипломат ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.


