Нижнекамскда дрон ҳужуми оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида дронлар ҳужуми оқибатида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Россия расмийларининг маълум қилишича, 10 август куни Нижнекамскда ишлаб чиқариш ва фуқаролик объектларига учувчисиз учиш аппаратлари орқали ҳужум қилинган. Ҳодиса оқибатида 13 киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлган.

75 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Улардан 21 нафари шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида бошқа давлат фуқаролари, жумладан Тожикистон фуқаролари ҳам бор.

Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳалок бўлган ватандошларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Дипломатик ваколатхона воқеа тафсилотларини аниқлаш ва Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда.

Россия Тергов қўмитаси террорчилик ҳаракати содир этилгани бўйича жиноят иши қўзғатган. Татаристонда ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таиландда кучли ёғингарчиликлар сабабли Бангкокнинг барча туманларини сув босди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бир неча кундан буён давом этаётган кучли жала сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Айрим ҳудудларда...

Больше похожих статей