Арктикага дунёнинг турли давлатларидан иқтидорли ўқувчилар иштирокидаги «Билим музёрар кемаси» еттинчи халқаро экспедицияси йўл олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Шимолий қутбга сафар учун халқаро сараловда 22 мамлакатдан қарийб 5 минг нафар ўқувчи иштирок этди

Мурманск шаҳрида «Билим музёрар кемаси» халқаро экспедициясининг тантанали йўлга чиқиш маросими бўлиб ўтди. «50 йил Ғалаба» атом музёрар кемаси капитани Руслан Сасов сафарни бошлаш ҳақида буйруқ берди. Кема Мурманск — Шимолий қутб — Франц-Иосиф Ери — Мурманск йўналиши бўйлаб йўлга чиқди.

«Арктика — энг улкан ғоялар туғиладиган ва амалга ошадиган куч маскани. Бу ерга яхшироқ келажакни қуришга тайёр бўлган жасур ва фаол инсонлар интилади. “Билим музёрар кемаси” Шимолий қутбга айнан шундай ёшларни олиб бормоқда. Дунёдаги ягона атом музёрар кемалар флоти уларга бундай имкониятни тақдим этаётганидан фахрланамиз.

“50 йил Ғалаба” атом музёрар кемаси бортида ўқувчилар бошқа ҳеч қаерда кўра олмайдиган технологиялар билан танишади. Биз сайёрамиз илм-фани ва уни асраш йўлида энг иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини бирлаштиришни истаймиз. Ана шу энергия тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир», — деди «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв.

Экспедиция 10 кун давом этади. Портдан чиққанидан сўнг «50 йил Ғалаба» атом музёрар кемаси Баренц денгизи орқали Арктиканинг юқори кенгликларига йўл олади. Кема Франц-Иосиф Ери архипелаги ҳудудидан ўтиб, географик Шимолий қутбга етади ва кейин Мурманскка қайтади.

Сафар давомида иштирокчилар Узоқ Шимол табиати билан танишади, атом музёрар кемасининг ишлаш жараёнини кўради ҳамда Арктикада кемачиликни ривожлантиришда атом технологияларининг ўрни ҳақида маълумот олади. Ўқувчилар Шимолий қутбга ўз мамлакатлари байроқларини олиб бориб, 90-даражали нуқтага етиб бориш жараёнига ўзига хос рамзий маъно бағишлайди.

«50 йил Ғалаба» атом музёрар кемасидаги сафар дунёнинг турли мамлакатларидан келган ўқувчиларга Арктикани ўз кўзлари билан кўриш, шимолий ҳудудларнинг кўламини ҳис қилиш ва илм-фан, технологиялар ҳамда келажакка қизиқиш билан бирлашган ёш тадқиқотчилар халқаро ҳамжамиятининг бир қисмига айланиш имконини беради.

Сафарда иштирок этиш учун ўтказилган халқаро сараловда 22 мамлакатдан қарийб 5 минг нафар ўқувчи иштирок этди. Улар Арманистон, Бангладеш, Беларусь, Боливия, Бразилия, Венгрия, Вьетнам, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон, Мьянма, Намибия, Руанда, Сербия, Танзания, Туркия, Ўзбекистон ва Жанубий Африка Республикасидан бўлган.

Ўзбекистонлик иштирокчи Эъзоза Бешимжанова: «Менимча, ҳар бир инсон ҳаётида дунё ҳақидаги тасаввурини кенгайтирадиган камида битта сафар бўлиши керак. Мен учун Шимолий қутбга сафар ана шундай воқеага айланмоқда. Бу деярли ақл бовар қилмайдиган имконият: сайёрамизнинг ушбу нуқтаси қанчалик совуқ ва узоқ туюлса, уни ўз кўзинг билан кўриш истаги шунчалик кучли бўлади», — деди.

Экспедициянинг биринчи куниданоқ кенг қамровли таълим дастури бошланади. Иштирокчилар учун маърузалар, маҳорат дарслари, мунозаралар, илмий тажрибалар, касб танлаш бўйича маслаҳатлар ва ижодий тадбирлар ташкил этилади.

Шунингдек, энг шимолий почта бўлимидан открытка юбориш ва барча меридианлар кесишадиган нуқтада «дунё бўйлаб саёҳат» каби рамзий тадбирлар ўтказилади.

Экспедиция иштирокчилари билан атом музёрар кемасида дунёнинг етакчи халқаро экспертлари ишлайди. Улар орасида «НИИТФА» АЖ Геном технологиялари ва тўқима муҳандислиги лабораторияси лойиҳаси раҳбари Егор Плахотнюк, Белоярск АЭС бош муҳандисининг ўринбосари Андрей Смелов, «Росатом» Электр энергетика дивизионининг IT-интегратори «КОНСИСТ-ОС» компанияси бош директори Илья Холкин, Бразилия Ядро энергетикаси ассоциацияси коммуникациялар бўйича директори Жаиру Силва Бастос, Танзаниядаги Мваначуо оиласи жамғармаси эксперти, шифокор ва илмий коммуникациялар мутахассиси доктор Ноэль Ражабу Мабеле ҳамда Ҳиндистондаги Кочин фан ва технологиялар университети денгиз биологияси кафедраси профессори доктор Бижой Нандан бор.

Сафарнинг махсус меҳмонлари сифатида машҳур санъаткорлар ва блогерлар, шунингдек, таниқли россиялик фантаст ёзувчи Сергей Лукьяненко иштирок этади.

Арктика экспедицияси давомида у иштирокчилар учун ижодий лаборатория ташкил этади. Муаллиф илмий-фантастик ҳикоянинг қизиқарли бошланишини таклиф қилади, ўқувчилар эса унинг якуни бўйича ўз вариантларини ишлаб чиқади. Экспедиция якунлари бўйича ҳамкорликда яратилган асар тўлиқ ҳолда расман эълон қилинади.

Маълумот учун

«Билим музёрар кемаси» илмий-маърифий лойиҳаси «Росатом» давлат корпорацияси кўмагида ташкил этилган. Лойиҳа табиий фанлар ва атом саноати технологияларини оммалаштириш, иқтидорли ва истеъдодли болаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилиятларини ривожлантириш ҳамда касбга йўналтиришга қаратилган.

Лойиҳада дунёнинг турли мамлакатларидан 14–16 ёшли мактаб ўқувчилари ва ўрта махсус таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этади. Энг яхши иштирокчилар Шимолий қутбга «50 йил Ғалаба» атом музёрар кемасидаги илмий-маърифий экспедицияга йўлланма олади.

Халқаро саралов 5 май куни бошланиб, уч босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда иштирокчилар табиий фанлар, илғор технологиялар, атом энергетикаси ва Арктикани ўзлаштириш соҳаларидаги билимларини синаб кўриш имконини берган илмий викторина саволларига жавоб берди.

Иккинчи босқич атом саноати экспертлари иштирокидаги вебинарлардан иборат бўлди. Иштирокчиларга «Росатом»нинг истиқболли ечимлари, жумладан, Арктика кемачилигини хавфсиз ва барқарор ривожлантиришда қўлланилаётган технологиялар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, атом энергетикасининг жаҳон иқтисодиёти ва илм-фани келажагидаги ўрни муҳокама қилинди.

Икки босқич натижалари бўйича ҳар бир мамлакатдан энг юқори балл тўплаган 10 нафар финалчи саралаб олинди. Улар учинчи босқичда «Атом технологиялари бугун дунёни қандай ўзгартирмоқда?» мавзусида ижодий ишларини тақдим этди.

Финалда иштирокчилардан нафақат мавзуни яхши билиш, балки ностандарт фикрлаш, ўз нуқтаи назарини ишончли асослаш ва материални қизиқарли тақдим этиш қобилияти ҳам талаб қилинди.

Финалчиларнинг ишларини атом саноати, илм-фан, таълим, Арктика масалалари ва илмий коммуникациялар соҳалари вакилларидан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати баҳолади.

Бу йил иштирок этиш учун энг кўп ариза Қозоғистондан — 945 нафар, Қирғизистондан — 827 нафар ва Беларусдан — 464 нафар ўқувчидан келиб тушди. Бангладеш ва Мьянма ҳам фаол иштирок этган давлатлар қаторида бўлди.

«Билим музёрар кемаси» лойиҳасининг олти мавсуми давомида «Росатом»нинг Шимолий қутбга уюштирган Арктика экспедицияларида дунёнинг турли мамлакатларидан 400 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Лойиҳа уларга амалдаги атом музёрар кемаси ва Россия атом саноатининг илғор илмий-технологик ишланмалари билан танишиш учун ноёб имконият яратди.

Шимолий денгиз йўли — Евросиёнинг ғарбий қисми ва Осиё-Тинч океани минтақасини боғловчи энг қисқа денгиз йўли ҳисобланади. У Россиянинг тарихан шаклланган миллий транспорт артериясидир.

Россиянинг Шимолий денгиз йўлини ўзлаштириш тарихи 500 йилдан ортиқ даврни қамраб олади. У 1525 йилда рус дипломати Дмитрий Герасимов Шимолий Муз океани денгизлари орқали кемалар қатновидан фойдаланиш ғоясини илгари сурган даврдан бошланади.

2018 йилда Россия ҳукумати «Росатом»га Шимолий денгиз йўлининг инфратузилма оператори ваколатини берди. Корпорация «Шимолий денгиз йўлини ривожлантириш» федерал лойиҳасини мувофиқлаштиради.

Шунингдек, «Росатом» 2035 йилгача Шимолий денгиз йўлини ривожлантириш режаси ва Россия Федерациясининг 2030 йилгача бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ташаббуси доирасидаги «Йил давомида фаолият юритувчи Шимолий денгиз йўли» лойиҳасини амалга оширишда иштирок этади.

Россия дунёда атом музёрар кемалар флотига эга ягона мамлакат ҳисобланади. Флот оператори «Росатом» давлат корпорацияси таркибидаги «Атомфлот» ФДУП ҳисобланади.

Айни пайтда «Атомфлот» музёрар кемалар флоти таркибида саккизта атом музёрар кемаси мавжуд.

«Росатом» ва унинг корхоналари таълим, илмий-маърифий ҳамда маданий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Корпорация Россия олий таълим муассасаларида базавий кафедраларни ташкил этиш, стипендия дастурларини амалга ошириш, йирик таълим лойиҳаларини ташкил этиш, талабалар учун амалиёт ва стажировкаларни йўлга қўйиш ҳамда уларни кейинчалик ишга жойлаштириш жараёнларида ҳам иштирок этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Банкларда 500 долларгача бўлган нақд хорижий валютани ҳужжатсиз харид қилиш мумкин

Ўзбекистонда банкларда нақд хорижий валютани ҳужжат тақдим этмасдан харид қилиш лимити оширилди. Вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш тартиби...

Больше похожих статей