«Славян карвони»:Беларусдан Ўзбекистонга биринчи тўғридан-тўғри блок поезд етиб келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,910участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 5 август куни Тошкент шаҳридаги Чуқурсой темир йўл станциясида Беларусдан Ўзбекистонга биринчи марта йўлга қўйилган тўғридан-тўғри «Славян карвони» маршрут юк поездини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Темирйўлинфратузилма» АЖ, «Тошкент минтақавий темир йўл узели» филиали раҳбарияти, Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Маросимда таъкидланганидек, мазкур транспорт йўналишининг ишга туширилиши Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда транспорт-логистика соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қайд этилишича, янги темир йўл йўналиши икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокараларда белгиланган стратегик вазифаларнинг амалий натижаларидан бири ҳисобланади. У халқаро юк ташиш тизимини такомиллаштириш ва саноат ҳамкорлигини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.

Жорий йилнинг июль ойида Беларусьнинг Витебск вилоятида ўтказилган икки томонлама учрашувлар чоғида темир йўл орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа юкларни ташишни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган эди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 30 июль куни Орша-Восточная станциясидан йўлга чиққан поезд 51 та вагондан иборат бўлиб, 3 822 километр масофани босиб ўтиб, Чуқурсой станциясига етиб келди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотига кўра, келгусида Беларусь темир йўллари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқаро транспорт йўлакларини такомиллаштириш ва замонавий логистика ечимларини жорий этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Изза» бозорида дўконлар ёнмоқда

ФВВ хабарига кўра, бугун соат 12:29 да Тошкент вилояти Зангиота тумани "Токзор" маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин содир...

Больше похожих статей