Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво сифати яхшиланиши бўйича ҳамкорликни кучайтиради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда трансчегаравий ифлосланишга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда икки мамлакатнинг масъул идоралари вакиллари Green University – Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Томонлар ҳаво сифати мониторинги тизимини ривожлантириш, илмий маълумотлар алмашиш ҳамда жорий йил апрель ойида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан қўллаб-қувватланган «Тоза ҳаво» қўшма лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда ҳаводаги PM2.5 ва PM10 майда заррачалари миқдорини кузатиш, шунингдек, атмосфера жараёнларининг ифлослантирувчи моддаларни давлат чегаралари орқали кўчиришига таъсирига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, ҳаво ифлосланиши муаммоси қўшма илмий тадқиқотлар ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни талаб қилади.

Музокаралар якунида трансчегаравий ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш учун икки мамлакат олимлари ва соҳа мутахассислари иштирокида қўшма ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.

Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси «Тоза ҳаво» дастури доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган экологик лойиҳалар билан ҳам танишди. Меҳмонлар Тошкент вилоятида иссиқхоналарни кўчириш ишлари, замонавий чиқинди тозалаш тизимларига эга Тошкент иссиқлик электр станцияси ҳамда автотранспорт учун экологик стикерлар бериш механизмини кўздан кечирди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар чегарадош ҳудудларда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган қўшма лойиҳаларни мунтазам амалга ошириш ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жавохир Синдаров Sinquefield Cup 2026 мусобақасида 3 ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаров АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган Sinquefield Cup 2026 халқаро турнирида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон...

Больше похожих статей