Вазирлик: Талабалар турар жойлари сотувга қўйилмаган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда талабалар турар жойлари сотувга қўйилгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий изоҳ берди.

Вазирлик маълумотига кўра, оммавий савдоларга талабалар яшайдиган хоналар эмас, балки талабалар турар жойларидаги бўш ёрдамчи майдонлар — ертўлалар, ошхоналар, буфетлар, ҳовли ҳудудлари ҳамда ётоқхона сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хоналар ижарага чиқарилган.

Қайд этилишича, ушбу майдонларни ижарага бериш талабалар учун мавжуд турар жойлар сонининг қисқаришига олиб келмайди ва талабаларни жойлаштириш жараёнига таъсир кўрсатмайди.

Шунингдек, вазирлик 2026 йил давомида республика бўйича жами 12 минг 110 ўринга мўлжалланган янги талабалар турар жойларини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилганини маълум қилди. Бу орқали талабаларни турар жой билан таъминлаш имкониятларини янада кенгайтириш кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Трамп ўғиллари Қозоғистондаги вольфрам қазиб олиш лойиҳасидан даромад олиши мумкин

АҚШ Қозоғистондаги вольфрам конларини ўзлаштириш бўйича келишув тузди. Музокаралар жараёнида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғиллари лойиҳа операторига айланадиган компанияга...

Больше похожих статей