Наманган халқаро аэропортида янги терминал қурилиши жадал давом этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи аэропорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар билан танишишдан бошланди. Давлат раҳбари Наманган халқаро аэропорти ҳудудида барпо этилаётган янги йўловчи терминали қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Мамлакатда транспорт тизимини модернизация қилиш ва ҳаво қатновлари имкониятларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Наманган халқаро аэропортини кенгайтириш лойиҳаси муҳим аҳамият касб этмоқда. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, аэропортни модернизация қилиш ишларига жами 175 миллион доллар инвестиция жалб этилган. Режага кўра, 2026 йил якунига қадар замонавий талабларга жавоб берадиган янги йўловчи терминали фойдаланишга топширилади.

Уч қаватли терминалнинг умумий майдони 22,6 минг квадрат метрни ташкил этади. У соатига 1,2 минг нафар, йилига эса 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Бу аэропортнинг амалдаги қувватини бир неча баравар ошириш имконини беради.

Янги терминалда чегара ва божхона назорати пунктлари, виза хизматлари, бизнес-зал, савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, тиббиёт пункти ҳамда Duty Free ҳудуди жойлаштирилади. Лойиҳа доирасида 550 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2027 йил якунига қадар кунлик 50 тонна юк қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватига эга замонавий карго терминали ҳам ишга туширилиши режалаштирилган. Бу Фарғона водийси учун ягона замонавий логистика тизимини шакллантириб, маҳаллий маҳсулотларни дунёнинг 90 та мамлакатига экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Ташриф давомида Президент қурилиш ишларининг бориши билан танишиб, аэропорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш, хизматлар сифатини ошириш ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида барпо этилаётган “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди. Йирик инвестиция лойиҳаси чорвачилик...

Больше похожих статей