ФАО жамоаси Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан Айдаркўлда экологик ҳашар ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Айдаркўл ҳудудида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоаси Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан экологик ҳашар ташкил қилди.

Ҳар йили июнь ойида нишонланадиган Бутунжаҳон атроф-муҳит куни экологик муаммолар ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва табиатни муҳофаза қилишга қаратилган амалий ҳаракатларни рағбатлантиришга хизмат қилувчи муҳим халқаро сана ҳисобланади.

Мазкур сана 1972 йилда Стокгольм шаҳрида ўтказилган БМТнинг Инсон атроф-муҳити бўйича конференцияси билан боғлиқ бўлиб, илк бор 1973 йилда нишонланган. Бугунги кунда ушбу кун ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, хусусий сектор ва маҳаллий ҳамжамиятларни табиатни асраш мақсадида бирлаштириб келмоқда.

Айдаркўл Ўзбекистоннинг ноёб табиий ҳудудларидан бири саналади. Унинг бетакрор манзаралари, сув ҳавзаси ва табиий муҳити аҳолининг мазмунли дам олиши, ички туризм ҳамда экотуризмни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

Шу билан бирга, айрим дам олувчилар томонидан пластик идишлар, полиэтилен пакетлар, озиқ-овқат қадоқлари ва бошқа маиший чиқиндиларнинг табиат қўйнида қолдирилиши ҳудуднинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай чиқиндилар тупроқ ва сув ресурсларини ифлослантириши, табиий манзараларнинг жозибадорлигини пасайтириши ҳамда қушлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар яшаш муҳитига зарар етказиши мумкин.

Экологик ҳашар давомида ФАО ходимлари Айдаркўл соҳилидаги дам олиш масканларини маиший ва пластик чиқиндилардан тозаладилар. Тадбир орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик маданиятни мустаҳкамлаш муҳимлигига эътибор қаратилди.

ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаровнинг таъкидлашича, табиатни муҳофаза қилиш фақат йирик ташаббуслар билан эмас, балки ҳар бир инсоннинг кундалик масъулиятли муносабати билан бошланади. У Айдаркўл каби ноёб табиий ҳудудларнинг тозалигини сақлаш барчанинг умумий вазифаси эканини қайд этди.

Мазкур тадбир ФАОнинг табиий ресурсларни барқарор бошқариш, экотизимларни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва экологик масъулиятни оширишга қаратилган устувор йўналишлари билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилди.

ФАО фуқаролар, сайёҳлар ва дам олувчиларни Айдаркўл ҳамда мамлакатнинг бошқа табиий ҳудудларида тозаликка риоя қилишга, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашга ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақирди.

Табиий бойликлардан бугун баҳраманд бўлар эканмиз, уларни келажак авлодларга ҳам тоза, соғлом ва асраб-авайланган ҳолда етказиш барчамизнинг умумий бурчимиздир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

​​Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

​​Президент кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш учун бир қатор устувор йўналишларга тўхталиб ўтди.  Биринчи йўналиш – инвесторлар учун ҳуқуқий кафолат...

Больше похожих статей