SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск тарихдаги биринчи триллионерга айланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, SpaceX компаниясининг акциялари бирламчи оммавий жойлаштирилиши (IPO) орқали бозорга чиқиши ортидан унинг қиймати тахминан 866 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Reuters маълумотига кўра, SpaceX, Tesla ва Маскка тегишли бошқа активлар қийматини ҳисобга олганда, унинг умумий бойлиги акциялар савдоси бошланиши арафасида 1,1 триллион доллардан ошиши мумкин.
Аввалроқ Bloomberg нашри АҚШ президенти Donald Trump маъмуриятидаги бир қатор юқори лавозимли амалдорлар SpaceX ёки у билан бирлашган xAI сунъий интеллект стартапида манфаатдор эканини маълум қилган эди.
Нашр таҳлилчилари фикрича, компаниянинг фонд бозорига чиқиши Оқ уйдаги айрим амалдорлар учун қўшимча даромад олиш имкониятини яратиши мумкин.

