Жиззахда аттракцион носозлиги оқибатида тўрт киши жароҳат олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах шаҳридаги истироҳат боғларидан бирида жойлашган аттракционда юз берган носозлик оқибатида тўрт нафар фуқаро жароҳат олди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 10 июнь куни соат 22:00 атрофида «Ўрда» экологик маданият ва дам олиш боғидаги «Қулаш минораси» аттракционида содир бўлган.

Аттракцион ишида кузатилган техник носозлик натижасида тўрт нафар шахс турли даражада жароҳатланган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур аттракцион 2019 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, у охирги марта 2025 йил 5 ноябрь куни техник кўрикдан ўтказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар носозлик сабаблари ва ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.

Ҳодиса жойидан тасвирга олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЭИЗ «Сурхон-Агро» иштирокчилари беш йил муддатга учта солиқ туридан озод этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил 13 октябрда «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари...

Больше похожих статей