Тошкент ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган беш нафар шахс қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Биринчи ҳолат Оҳангарон шаҳрида аниқланган. Муқаддам судланган фуқаро шартли харидорга 305 дона «Зардекс» таблеткасини сотаётган вақтида қўлга олинган. Тинтув жараёнида ундан қўшимча равишда яна 35 дона ушбу дори воситаси топилган.

Тергов давомида шартли харидор ҳам мазкур препаратларни ноқонуний тарқатишга алоқадор экани маълум бўлди. Унинг «Олтин Тепа» маҳалласидаги хонадони кўздан кечирилганда яна 178 дона «Зардекс» таблеткаси мусодара қилинган.

Яна бир тезкор тадбир Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўтказилди. У ерда муқаддам судланган уч нафар фуқаро 84 дона «Регапен» препаратини 12,6 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Қўлга олиш жараёнида улардан яна 28 дона мазкур дори воситаси олиб қўйилган.

Тезкор тадбирлар давомида жами 630 га яқин дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

Барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси («Кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи») билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирлар таклиф этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев урбанизация, шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга бағишланган тақдимот билан танишди. Муҳокама давомида мамлакат...

Больше похожих статей