Солиқ инспекторларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати марказига келиб тушган мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ органи ходимларининг пора олиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбир доирасида Юнусобод тумани солиқ инспекциясининг икки нафар инспектори ушланган.

Тергов маълумотларига кўра, улар хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорга “Чилонзор буюм бозори комплекси” АЖдан учта савдо дўконини ижарага олишда кўмаклашишни ваъда қилган. Шунингдек, улар ўз танишлари орқали тадбиркорга тегишли масъулияти чекланган жамиятни очиқ савдо тендерида ғолиб чиқариш ҳамда ижара шартномаларини расмийлаштиришни таъминлашини билдирган.

Бу хизматлар эвазига улар 5 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир вақ0тида солиқ инспекторлари талаб қилинган пул маблағини олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори БМТ Қочқинлар бўйича вакили билан учрашди

2026 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар...

Больше похожих статей