Автомобиль импорт қилишдаги чекловлар бекор қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомобиль импорт қилиш тартиби янада либераллаштирилди. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Янги тартибга мувофиқ, импорт қилинаётган транспорт воситалари учун мувофиқлик сертификати расмийлаштиришда амал қилиб келган «бир йилда бир дона транспорт воситаси» чеклови бекор қилинди.

Натижада эндиликда жисмоний шахслар ҳам хориждан автомобиль олиб киришда мазкур чекловга дуч келмайди. Шунингдек, ўзгаришлар юридик шахслар учун ҳам транспорт воситаларини импорт қилиш жараёнини соддалаштиришга хизмат қилади.

Янги тартиб транспорт воситаларини импорт қилиш билан боғлиқ маъмурий чекловларни қисқартиришга қаратилган навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда корхоналар кўпроқ қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 596,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иқтисодий...

Больше похожих статей