Тошкентда автобусда ножойиз хатти-ҳаракат қилган эркак 15 суткага қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида жамоат тартибини бузган 48 ёшли эркак маъмурий жавобгарликка тортилди.

Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, ҳодиса 3 июнь куни соат 09:45 атрофида 42-йўналиш бўйича ҳаракатланган автобусда содир бўлган. Эркак автобус салонида нопок хатти-ҳаракатлар қилиб, жамоат жойидаги одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга келиб тушган хабар асосида қоидабузарнинг шахси аниқланиб, у қўлга олинган.

Фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига юборилди. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни жамоат жойларида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга ва атрофдагиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда корхоналар кўпроқ қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 596,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иқтисодий...

Больше похожих статей