Ўзбекистонда олийгоҳлар ва техникумларга ҳужжат қабул қилиш бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

5 июндан Ўзбекистонда олий таълим муассасалари ва техникумларга ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди. Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 25 июнга қадар давом этади.

Аввалги йилларда бўлгани каби, бакалавриатга қабул «аввал тест – кейин танлов» тамойили асосида икки босқичли тизим бўйича амалга оширилади.

Биринчи босқичда абитуриентлар my.uzbmb.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари керак. Фақат тест синовлари орқали қабул қилинадиган йўналишлар учун фанлар мажмуаси, таълим тили ва имтиҳон топшириш ҳудуди танланади. Ижодий ва касбий имтиҳонлар назарда тутилган йўналишларга ҳужжат топшираётганлар эса таълим йўналиши ҳамда қўшимча синовлар ўтказиладиган олийгоҳни кўрсатиши лозим.

Кириш имтиҳонлари июль ва август ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Барча имтиҳонлар якунланганидан сўнг қабулнинг иккинчи босқичи бошланади. Унда абитуриентлар олий таълим муассасаси, таълим йўналиши, ўқиш шакли ҳамда устуворликларни танлайди. Ушбу босқич 15 кун давом этади.

Тест натижалари имтиҳон топширилган куннинг эртасига эълон қилинади. Қабул якунлари эса қабулнинг иккинчи босқичи тугаганидан кейин бир ҳафта ичида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтида жойлаштирилади.

Техникумларга ҳужжат топширувчилар олийгоҳларга қабул натижалари эълон қилинганидан кейин ўн кун давомида таълим муассасаси ва мутахассисликни танлаш имкониятига эга бўлади. Қабул натижалари ҳам бир ҳафта ичида маълум қилинади.

Қўшимча маълумот олиш учун абитуриентлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 1006 ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг 1195 ишонч телефонлари орқали мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, махсус Telegram-бот ҳам ишга туширилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида иштирок этиб, Ўзбекистон ва Россия...

Больше похожих статей