Бу ҳақда транспорт вазирлиги маълум қилди. Хусусан, жорий йилнинг 25 – 31 май кунлари давомида Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукусга бориш/қайтиш йўналишида жами 28 та қўшимча рейсларни бажаради.
Натижада қўшимча 8988 нафар йўловчи ўз манзилига авиақатновлар орқали етказилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги парвозлар жадвалига мувофиқ ҳафтасига Тошкент – Бухоро йўналишида 23 та, Тошкент – Термиз йўналишида 23 та, Тошкент – Урганч йўналишида 35 та, Тошкент – Нукус йўналишида 16 та , жами 97 та қатновлар бажарилмоқда.










